Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўйлардаги дабдабабозлик. Кортежларга қандай жарима қўлланилади?

Тўйлардаги дабдабабозлик. Кортежларга қандай жарима қўлланилади?

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Тўйни ортиқча дабдабабозлик билан ўтказиб бахт қасрини қуриб бўлмайди. Айниқса, йўл ҳаракатига ҳалал бериб, кўчаларни тўлдириб тўй кортежларида юриш ёшларнинг бахтини белгиламайди.

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ матбуот хизмати эслатма берди:

Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши 669 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 115 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш:

  • йўловчига нисбатан 223 минг сўм;
  • ҳайдовчига нисбатан 2 млн 230 минг жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳайдовчига нисбатан 4 млн 460 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг