Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UzAuto Motors фуқароларни алданиб қолишдан огоҳлантирмоқда

UzAuto Motors фуқароларни алданиб қолишдан огоҳлантирмоқда

UzAuto Motors компанияси фуқароларни алданиб қолишдан огоҳлантирди. Унга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган, Самарқандда фуқаролар автосалонда тунаб қолаётганлигига оид хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи «Diyora orzu trans» масъулияти чекланган жамияти UzAuto Motors компаниясининг расмий дилери эмас.

Бугунги кунда кўпгина огоҳлантиришларга қарамай фуқароларга янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан уларнинг маблағларини ўзлаштираётган фирибгарларлик ҳолатлари ҳали ҳамон учраб турибди.

Улар турли лизинг ва кредит ташкилотлари кўринишида харидорларга автомобиль таклиф қилиб, уларнинг маблағларини ўзлаштирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан уларнинг фаолиятларига чек қўйилаётганига қарамай бу каби ҳодисалар давом этмоқда.

UzAuto Motors янги автомобиль харид қилиш истагида бўлган харидорлардан огоҳ бўлишни ҳамда фақатгина компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишни сўраб қолади.

Компания расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати билан компания расмий сайтининг ушбу ҳаволасида танишиш мумкин:

Бу каби қонунга ҳилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол компаниянинг 78 141 77 77 «Ишонч телефонларига» мурожаат қилишингиз сўралади, дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг