Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UzAuto Motors» келаси йил ёздан Tracker ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

«UzAuto Motors» келаси йил ёздан Tracker ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

«UzAuto Motors» базасида Tracker автомобилларини оммавий равишда ишлаб чиқариш 2022 йилнинг ёз фасли ўрталарига режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълумоти асосида «Gazeta.uz» хабар берди.

Олдинроқ Асакадаги автозаводда мазкур машинанинг биринчи тест версияси ишлаб чиқарилган. Ҳозирда конвейерни созлаш ва автомобилларни тестдан ўтказиш жараёнлари кетмоқда.

Tracker  модели Global Emerging Markets (GEM) ягон бюджет платформада кичик узелли йиғиш усули орқали ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш даражаси камида 50 фоиз бўлиши кутилмоқда. «Аммо биз ушбу кўрсаткични ошириб борамиз», — дейди компания маълумотида. 

Ишлаб чиқариш ҳажми йилига камида 80 минг автомобилни ташкил этади. Ҳозирча маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи тайёр ҳолда импорт қилинадиган Tracker моделидан қанчалик фарқ қилиши номаълум.

«UzAuto Motors» бир неча кун аввал орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати юзага келгани боис, «UzAuto Motors» 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг