Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда ҳам жамоат транспорти тўхтатилди

Хоразмда ҳам жамоат транспорти тўхтатилди

Хоразм вилоятида 2020 йил 23 мартдан бошлаб туманлараро йўналишлардаги автобус ва йўналишли такси қатновлари ҳаракати тўхтатилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, Урганч ва Хива шаҳарларида автобус қатновлари 70 фоизга қисқартирилган ҳолда амалга оширилади.  Жамоат транспорти ўрнига вақтинча вилоят Санитария эпидемология осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар бир йўналишсиз таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги хақида маълумотнома берилади.   

Шунингдек, барча такси эгаларидан йўл ҳақини сунъий равишда ошириб юбормай, нархларни мўътадил сақлашларини сўралган.

Жамоат транспорти қатновининг тўхтатилиши коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда асосий ва ўта муҳим ҳисобланади, дейилади Хоразм вилояти транспорт бошқармаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов коронавирус касаллиги Тошкент шаҳридан ташқари Хоразм вилоятида ҳам қайд этилганини маълум қилганди. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмасидан хоразмлик беморда такрорий текширувда коронавирус тасдиқланмагани хабар қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг