Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинган самарқандлик бемор вафот этди

Коронавирусга чалинган самарқандлик бемор вафот этди

Самарқандлик И. шу йилнинг 19 май куни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида оғир аҳволда  ётқизилган. Ўтказилган  таҳлиллар натижасида унда «Covid-19» инфекцияси тасдиқланган. Пахтачи туманида яшовчи  63 ёшли (эркак) ушбу бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногиронлиги бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси  ташҳиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, шу йилнинг 25 май куни беморнинг  аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган. Бўлимда беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. 

Бундан ташқари, вазирликнинг турли йўналишлар бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ходимлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар беморлар орасида ўлимлар сони 14тага етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг