Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Yandex.Go» Ўзбекистонда блокланиши мумкин

«Yandex.Go» Ўзбекистонда блокланиши мумкин

Фото: Xabar.uz

«Yandex.Go» хизмати Ўзбекистонда блокланиши мумкин. ДСҚ  хизмат ҳақида эълон қилинган хабарлар юзасидан муносабат билдирди ва хизмат блокланиши мумкинлигини билдирган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:

1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;

2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.

2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига «Yandex.Go» компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилади.

Аввалроқ, Yandex.Go такси хизмати бўйича ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев танқидий пост ёзиб чиққан. Унга кўра, хизмат Ўзбекистонда расмий солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмагани маълум қилинган. Компания даромадлари сирли равишда тўғри Нидерландиядаги ҳисоб рақамларга бориб тушмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг