Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дания ўйинда ютқазди, аммо Эриксен ҳаёти учун курашда ғалаба қозонди

Дания ўйинда ютқазди, аммо Эриксен ҳаёти учун курашда ғалаба қозонди

Евро-2020 мусобақасининг иккинчи кунида нохуш ҳодиса рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.

В гуруҳининг Дания – Финландия ўйини биринчи тайми охирларида Кристиан Эриксен кутилмаганда хушидан кетди. Шифокорлар бир неча дақиқа унинг ҳаёти учун курашишди ва футболчининг ҳаёти сақлаб қолинди.

Ушбу қўрқинчли воқеа сабаб ўйин номаълум вақтга тўхтатиб қўйилди. Бу вақтда ҳамма Дания терма жамоаси ярим ҳимоячисининг соғлиғи ҳақида ўйлаётган эди. Футболчининг майдонга тушиб келган рафиқасини терма жамоа футболчилари тинчлантиришга ҳаракат қилишарди.

Бу вақтда Эриксен шифохонага олиб кетилди. Маълум қилинишича, футболчи мустақил нафас ола ва гапира бошлаган. Айнан унинг хоҳиши ва Дания терма жамоаси футболчиларининг розилиги билан ўйин давом эттириладиган бўлди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Финландия ҳисобни очди. Бу ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармай қолди.

Нохуш ҳодисадан ўзига келишга улгурмаган данияликлар ўйинда ютқазди, аммо Эриксен ҳаёти учун курашда улар шак-шубҳасиз ғалаба қозонишди.

Евро-2020. В гуруҳи. 1-тур

Дания — Финляндия 0:1

12 июнь, «Паркен Стэдиум»

Гол: Похьянпало (60).

Амалга оширилмаган пенальти: Ҳёйбьерг (74).

Дания – Шмейхель, Кристенсен, Кьер (Вестергор, 63), Мэле, Васс (Ларсен, 75), Ҳёйбьерг, Дилэйни (Корнелиус, 76), Эриксен (Йенсен, 43), Винд (Ольсен, 63), Поульсен, Брэйтуэйт.

Финляндия – Градецки, Уронен, О`Шонесси, Райтала (Вайсанен, 90), Араюури, Луд, Камара, Спарв (Шюллер, 76), Тойвио, Похьянпало (Форсс, 84), Пукки (Кауко, 76).

Огоҳлантиришлар: Луд (4), Спарв (51).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг