Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банклар бир кунда қарийб 10 млн. доллар нақд валюта сотди

Банклар бир кунда қарийб 10 млн. доллар нақд валюта сотди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон банклари 21 август куни аҳолига 15 млн. доллардан зиёд валюта сотди, уларнинг қарийб 10 млн. доллари нақд пул кўринишида, деб хабар берди «Газета».

«Ўзбекистон тижорат банклари 21 август куни жисмоний шахсларга 15,2 млн доллар сотди, уларнинг 9,6 млн доллари — нақд пул кўринишида, қолган қисми — онлайн», дея хабар қилди Марказий банк пул-кредит сиёсати департаменти директори Беҳзод Ҳамроев пайшанба куни Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Худди шу куни банклар томонидан аҳолидан сотиб олинган хорижий валюта ҳажми 20 млн. долларни ташкил этди. «Биз бозорда мувозанат кузатилаётганини айта оламиз», — дея қайд этди МБ департамент раҳбари.

Валюта биржасида миллий валюта курси кетма-кет икки кундирки мустаҳкамланмоқда — 20 август куни доллар курси 9384 сўмни ташкил этган бўлса, 21 август куни — 9379 сўм, 22 августда эса 9371 сўмни ташкил этди.

20 август куни мамлакат банклари айрибошлаш шохобчалари орқали нақд кўринишдаги хорижий валютани сотишни бошлади. Бунга қадар хорижий валютани фақат карталарга сотиб олиш мумкин эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг