Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 йил бедарак кетган ўзбекистонлик йигит топилди

9 йил бедарак кетган ўзбекистонлик йигит топилди

Фото: «Arnapress.kz»

Олмаотадаги Ўзбекистон Бош консуллиги томонидан кўрилган чоралар натижасида Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан Ўзбекистон фуқароси, қариндошлари томонидан 2009 йилдан буён қидирилаётганди Н.Х.Соипов (1990 йил 3 сентябрда туғилган) топилди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Дипломатик ваколатхона сўровига биноан Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги тезкор-қидирув тадбирлар Н.Соиповнинг қаерда эканлигини аниқлаш имконини берган. Унга зарур руҳий-психологик ёрдам кўрсатилган ва Ўзбекистон қайтиб кетиш учун сертификат топширилган.

Айни пайтда у Соипов қариндошлари билан биргаликда Ўзбекистонга қайтиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг