Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Банк ходими 245 нафар ўқитувчи номидан 735 миллион сўмлик сохта кредит расмийлаштиргани аниқланди

Банк ходими 245 нафар ўқитувчи номидан 735 миллион сўмлик сохта кредит расмийлаштиргани аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ўтказилди.

Унда АТБ «Агробанк» Избоскан филиали Фронт-офисининг бўлими бошлиғи Ж.Х., тумандаги мактабларнинг ўқитувчиларига йиллик микроқарз кредити ажратиш учун сохта кредит ҳужжатлари тузгани аниқланди. Ходим ушбу ҳужжатлар асосида 245 нафар ўқитувчиларнинг ҳар бирига нақд пулда 3 млн. сўмдан жами 735 млн. сўм микроқарз ажратилишига ва пулларни банк кассасидан ечиб олишига эришиб, лекин ушбу пулларни ўқитувчиларга бериш ўрнига «Lenovo» русумли ноутбукларни берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг