Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда 4 та автомобиль тўқнашди

Андижонда 4 та автомобиль тўқнашди

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 15:40ларда, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Карнайчи МФЙ ҳудудидан ўтган «А-373 М-39» автомобиль йўлининг 407-километрида, 4 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги «Кобальт» русумли, 1995 йилда туғилган Х.Қ. бошқарувидаги «Нексия-3» русумли, 1991 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги «Ласетти» русумли ҳамда 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчиси З.И. ва «Дамас» русумли автомобиль йўловчиси М.А.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг