Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео)

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео)

Андижон шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини калтаклаб, ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига олиб кирилган.

Жарима майдонида ҳайдовчи машинадан тушиб, у билан бирга келган ЙПХ инспекторини калтаклаган.

Ҳайдовчи ҳаракатларини давом эттириб, машинасидаги ўткир тиғли пичоқни олиб, инспекторни ўлдириш билан қўрқитган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг