Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ёш йигит дўкон эшигини «кесиб», 60 млн сўмни ўмарди

Андижонда ёш йигит дўкон эшигини «кесиб», 60 млн сўмни ўмарди

Фото:ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2020 йилнинг 14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси, 20 ёшли Л.Ў, Андижон тумани Орол маҳалласида жойлашган, фуқаро С.У.га тегишли савдо дўконига эшик қисмини қирқиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичидан 60.100.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Л.Ў. ашёвий далиллар билан процессуал тартибда ушланган ва айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг