Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёлини фарзанди кўз ўнгида шафқатсизларча ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Аёлини фарзанди кўз ўнгида шафқатсизларча ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Сирдарё туманида келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжалда аёлини пичоқлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, 3 нафар фарзанднинг отаси оила рўзғорини хотини бўйнига олгани, ўзидан кўра кўпроқ пул топаётганидан жаҳли чиқиб, у билан тез-тез жанжаллашган. Шу сабабли улар алоҳида яшай бошлаган.

Жиноят содир этилган куни судланувчи Х.А. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Х.С. вақтинча яшайдиган хонадонга девор орқали ошиб кирган. Аёлни уйғотиб, уни кириш эшиги олдига олиб чиққан. Шовқин сабаб уйғониб кетган 3 яшар қизи қаршисида уни ўта шафқатсизлик билан ҳаёти учун муҳим бўлган аъзоларига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан 14 марта урган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда аёл олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида судья Х.А.ни Жиноят кодексининг 97-модда, 2-қисми «ж» (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бандида белгиланган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган. Унга 17 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг