Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бектемирда тақиқланган ҳинд коноплясини етиштираётган фуқаро ушланди

Бектемирда тақиқланган ҳинд коноплясини етиштираётган фуқаро ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

20 май куни фуқаро Суннатилла Р. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, уйда ҳинд коноплясини етиштираётган амакиси  Ғайрат З.га нисбатан чора кўришни сўраган. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Кўрилган чоралар давомида, муқаддам судланган 50 ёшли Ғайрат З.нинг ҳовлисида етиштирилган 11 туп ҳинд конопляси, таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликнинг уруғи ва қуритилган барглари холислар иштирокида топилиб, мусодара қилинди. Ғайрат З.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг