Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун улкан астероид — «1998 OR2» Ерга яқинлашади

Бугун улкан астероид — «1998 OR2» Ерга яқинлашади

Фото: «1RRE.ru»

Бугун улкан астероид — «1998 OR2» Ерга яқинлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда кўплаб хориж ОАВлари ёзмоқда.

«1998 OR2» — Амурлар гуруҳига кирувчи, Ер атрофи астероидларидан бўлиб, диаметри 4 километрга тенг. Бу фанга маълум, Ер учун потенциал хавфли астероидларнинг энг каттаси. Аммо у ҳозирча хавфли эмас, астрономлар у Ердан 6,3 млн. км. узоқликда учиб ўтиб кетишини ҳисоблаб чиқишган. Бу анча олис масофа. Масалан, солиштирадиган бўлсак, 2020 йилнинг июнида Венера сайёраси билан Ернинг оралиғи 43 млн. км.ни ташкил этади.

Фото: «Sky & Telescope»

«У Ердан камида 6 млн. км. узоқликда (Ойгача бўлган масофадан 20 марта олис) ўтиб кетади. Шунинг учун унинг заминимиз учун хавф туғдириши ҳақида гап-сўзлар асоссиз. Бунга ўхшаш астероидлар (улкан астероидлар) орбитаси олдиндан доимий равишда ўрганилиб, моделлаштириб борилади, шундай экан воқеалар ривожи кутилмаган ўзанга бурилиб кетиши мумкинмас», — дейилади «Роскосмос» маълумотида.

Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2079 йилда бу осмон жисми Ерга 2 млн. км., 2127 йилда эса 2,5 млн. км.гача яқинлашади. Унинг орбитаси Ер орбитаси айланиши билан кесишмаслиги айтилмоқда.

«1998 OR2» астероиди 1998 йили кашф этилганди, ўшандан бери у астроном олимларнинг доимий кузатувида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг