Бухорода ИИБ ходимлари қаҳрамонлик кўрсатишди (фото)
Жорий йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 17:00 ларда Гулчорбоғ маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга Матиз русумли давлат рақами 80А508QA бўлган автомашина, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб тушиб кетади.
Унинг оқиб кетаётганлигини кўрган Бухоро шаҳар 4-сон ИИБ маъмурий ҳудудида хизмат олиб бораётган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, ППХ батальони 3-отряд ҳайдовчи ходими сафдор Аҳмаджон Сайидов ҳамда ушбу батальон 4-отряд ходими сафдор Нодирбек Абдуллаев зудлик билан ўзини сувга ташлаб, сувда оқаётган ҳайдовчининг ҳаётини қутқариб қолиб, автомашинани сувдан чиқариш чораларини кўришган.
Ҳаёти қутқариб қолинган ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилганда аниқланишича, у 1983 йилда туғилган, Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи, иккинчи гуруҳ ногирони эканлиги маълум бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter