Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода кекса киши ва ёш йигит ўртасида «қонли жанг» юз берди

Бухорода кекса киши ва ёш йигит ўртасида «қонли жанг» юз берди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 2 июль куни соат 03:25 да Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБга туман касалхонасидан хабар келиб тушган. Унга кўра, Шофиркон тумани «Зарчибек» МФЙда яшовчи 24 ёшли М.Ф. ва 65 ёшли Я.Н. лар тан жароҳатлари олиб, мурожаат қилганликлари тўғрисида маълум қилинган. Мазкур хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи юборилган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 2 июль куни соат 00:30 да Я.Н. ўз уйида М.Ф. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб туриб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик ва жанжал оқибатида, Я.Н. уйида бўлган темир арматура бўлаги билан М.Ф. ни бош қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.  Шундан сўнг М.Ф. қаршилик кўрсатиб, Я.Н. нинг қўлидан темир арматура бўлагини тортиб олиб, уни ҳам танасининг бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган. Я.Н. туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг