Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«18 минг долларлик алдов»: хорижда ўқиш орзуси чиппакка чиқди

«18 минг долларлик алдов»: хорижда ўқиш орзуси чиппакка чиқди

Фото: Прокуратура департаменти

Жиззах шаҳрида 18 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбир давомида фуқаролар Г.Р. ва Ж.С.лар олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали 18 000 АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 5 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг