Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чинозда аянчли авария содир бўлди

Чинозда аянчли авария содир бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ

Бугун, 29 июль куни соат 09:20 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Чинмасжид МФЙ ҳудудидан ўтган  М39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 866-километрида ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ш.Р. «Lacetti» русумли транспорт воситасида «Тошкент-Термиз» йўналишида рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши бўлакка ўтиб кетган.  Оқибатда қаршисидан келаётган 1977 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги «Cobalt» билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Lacetti» йўловчиси, 1981 йилда туғилган О.Р. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина ҳайдовчиси 31 ёшли Ш.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг