Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чинозда яна бир «Аҳмадбой» чиқиб қолди

Чинозда яна бир «Аҳмадбой» чиқиб қолди

2018 йил 14 июнь куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, ушбу туманда яшовчи, муқаддам судланган, К.Ю. 2016 йил май-июнь ойларида «Янгийўл автобизнес сервис МЧЖ» деб ёзилган сохта ташриф қоғози билан фуқароларни ишончига кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, улардан фоиз ҳисобида пул ва қора молларни икки баробар қийматда қайтариб беришни ваъда қилиб, жами 330 500 000 сўм пулларини олган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг