Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чироқчида фермер хўжалиги ерини эгаллаб, уй қуриб олганлар аниқланди

Чироқчида фермер хўжалиги ерини эгаллаб, уй қуриб олганлар аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан туман кадастр бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Мустақиллик» МФЙдаги «Б.Ж» фермер хўжалигига «Пахта-ғаллачилик» ва «Чорвачилик-боғдорчилик» йўналиши учун ижарага берилган ер майдонининг 48 сотихини 4 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қураётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг