Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дархон»да содир бўлган жанжал сабаби маълум қилинди

«Дархон»да содир бўлган жанжал сабаби маълум қилинди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

2 август куни ижтимоий тармоқларда бир нечта шахсларнинг ўзаро жанжали акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

2020 йилнинг 1 август куни «Дархон» маҳалласида истиқомат қилувчи 35 ёшли А.Марина Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга, синглиси ва укасига тан жароҳати етказган  шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Можаронинг бошланишига 39 ёшли Ф.Акмал томонидан кўчада ўйнаётган болаларга, шу жумладан аризачининг 12 ёшли қизига шовқин қилмаслик юзасидан берилган танбеҳи сабаб бўлган. Шундан сўнг қизнинг катта ёшдаги қариндошлари ва Ф.Акмалнинг қариндошлари ўртасида ўзаро жанжал бошланиб, воқеа тан жароҳати етказиш билан якунланган.   

Макур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда.  Жанжалнинг ҳар бир иштирокчиси қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг