Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диққат! 17 ёшли мактаб ўқувчиси қидирилмоқда!

Диққат! 17 ёшли мактаб ўқувчиси қидирилмоқда!

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Боғишамол маҳалласи 58-уй, 3-хонадонда яшовчи, 2003 йилда туғилган Фотима Ҳамроқулова бедарак йўқолган.

Фотима Ҳамроқулова 2020 йилнинг 17 март куни соат 19:20да яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Унинг алоҳида белгилари:

04.12.2003 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 8-сонли умумтаълим мактаби 10А-синф ўқувчиси, муқаддам судланмаган.

Белгилари: Бўйи тахминан 155x160 см., гавдаси тўлачадан келган, юзи юмалоқ, сочи ва қоши қалин қора рангда, кўзи қора рангда, қулоғи ва бурни ўртача катталикда.

Кийимлари: Эгнида жигарранг куйлак, куйлак устидан оқ рангли спорт кийими, қора рангли гамаж, оёғида кулранг спорт пойафзали бўлган.

Шу қизни кўрганлар, қаерда эканини билганлар бўлса, 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг