Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диққат! «Қамчиқ» довонида транспортлар ҳаракати чекланади

Диққат! «Қамчиқ» довонида транспортлар ҳаракати чекланади

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати

Таъмирлаш ишлари сабаб «Қамчиқ» довонининг 251-километрида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 2022 йил 20 ноябрь куни соат 09:30 дан бошлаб «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 251-километрида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Мазкур ҳудудда транспортлар учун ҳаракат қайта тикланиши бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг