Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ Чегара қўшинлари ўзбек ҳарбийлари ва қирғиз чўпонлари ўртасидаги келишмовчилик юзасидан баёнот берди

ДХХ Чегара қўшинлари ўзбек ҳарбийлари ва қирғиз чўпонлари ўртасидаги келишмовчилик юзасидан баёнот берди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида ҳарбийларимиз ва қирғизистонлик чўпонлар ўртасида келишмовчилик бўлиб ўтгани хабар қилинганди.

ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизматининг баёнот беришича, жорий йил 6 январь куни соат 13:30ларда Наманган вилояти Поп туманининг Оқ-Курча ҳудудида ўзбек чегарачилари давлат чегарасини бузган шахсларни пайқашган. Улар Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан 1,5 км масофа ичкарига кириб келиб, 500тага яқин майда шохли қорамолни ўтлатиб юришган.

Ўзбекистон Республикаси чегарачиларининг чегара бузилган жойга етиб келгунига қадар, қирғиз чўпонлари поданинг катта қисмини Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-Буқа тумани Араб аҳоли пунктига олиб ўтишга улгурган. Поданинг қолган қисми кўрсатилган ҳудудда қолган.

Йўналиш ва эришилган икки томонлама келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон чегарачилари қорамол ҳамда қўшни давлат фуқароларини Қирғизистон Республикаси ҳудудига чиқариб юборишди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегара идоралари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, чегара ҳудуди аҳолиси билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг