Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ Сирдарёда гиёҳванд моддаларнинг катта партиясини қўлга олди

ДХХ Сирдарёда гиёҳванд моддаларнинг катта партиясини қўлга олди

Сирдарё вилояти Давлат ҳавфсизлик хизмати бошқармаси ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида қўшни Тожикистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистон республикасига олиб ўтилаётган гиёҳванд моддаларнинг катта партияси қўлга олинди.

Тожикистон фуқароси Сойиб Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни олиб кириб уларни Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Шуҳрат Асқаралиевнинг уйида сақлаган.

Жиноий гуруҳнинг ташкилотчиси, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яшовчи Элёр Жўраев Шуҳрат Асқаралиевнинг уйидан «гиёҳларни» олиб кетиб, Сирдарё вилоятининг айланма йўлларидан ўтаётганда ДХХ ҳодимлари томонидан қўлга олинган.

Экспертиза текширувларида, айбланувчидан олиб қўйилган моддалар героин экани аниқланиб, оғирлиги 20 килограмм 32 граммни ташкил қилди. Уларнинг нарҳи таҳминан 300 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ДХХ бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари давом этмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг