Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элликқалъада ЙПХ ходими иштирокидаги тўқнашувда бир киши ҳалок бўлди

Элликқалъада ЙПХ ходими иштирокидаги тўқнашувда бир киши ҳалок бўлди

10 август куни соат 10:30 ларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида ҳайдовчи (автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга эмас), 1977 йилда туғилган З.Ю. «Lacetti» русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими, 1981 йилда туғилган Н.А.га бириктирилган «Nexia-3» русумли хизмат автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида, «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси З.Ю. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Шунингдек, ЙПХ ходими Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг