Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ерни кучли магнит бўрони кутмоқдами? Хавотирли хабарларга изоҳ

Ерни кучли магнит бўрони кутмоқдами? Хавотирли хабарларга изоҳ

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда «яқин кунларда Ерни кучли магнит бўрони қоплайди» деган хабарлар тарқалмоқда.

Россия Фанлар Академияси космик тадқиқотлар институти қуёш-рентген астрономияси лабараторияси ўз расмий саҳифасига бу хабарларни инкор этувчи прогнозни жойлаган.

Прогнозда келгуси уч кунликда магнит бўрони билан боғлиқ хавф мавжуд эмас. Унда 9 баллик шкалада 3 баллик фаоллик акс этган. Бу, хавфсиз «яшил» даража бўлиб, тармоқлар ва инсон саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатувчи кучли қўзғалиш эмас.

Қуёш доғида жуда кучли портлаш ва ундан катта миқдорда иссиқлик плазмаси ажралиб чиққани рост, аммо унинг таъсири Ерда кучли геомагнит бўронларини келтириб чиқариши прогноз қилинмаяпти, дейилади метеорологлар изоҳида.

Аввалроқ, Гидрометхизмат 2-4 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли аҳолини огоҳлантирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг