Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада фермер ўзини ўзи осди. Фожиа сабаб(лар)и ўрганилмоқда

Фарғонада фермер ўзини ўзи осди. Фожиа сабаб(лар)и ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк туманида маҳаллий фермер ўзини ўзи осгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни хабарлар юзасидан «Xabar.uz» сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати воқеликни тасдиқлади.

Унга кўра, жорий йилнинг 9 июль куни учкўприклик маҳаллий фермер А. О. (1978 йилда туғилган) дала шийпони тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини-ўзи осиши натижасида вафот этгани рост. Тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилганда (марҳум ўз жонига қасд қилишида фойдаланган) арқон ҳамда «NOKIA 11-10» русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳодиса жойини кўздан кечиришда иш учун аҳамиятли бўлган бошқа шубҳали ашё ва буюмлар топилмаган.

Қўқон туманлараро суд тиббий экспертиза пунктининг дастлабки хулосасида А.О. ўлимига «Бўйин аъзоларини ярим қаттиқ жисм билан қисилиб осилиши натижасида юзага келган механик асфиксия» сабаб бўлганлиги кўрсатилади.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

Фермернинг ўлими бўйича ижтимоий тармоқлардан тарқалган турли мазмундаги хабарларга терговга қадар текширув жараёнида аниқлик киритилади ва қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади маҳкама матбуот хизмати маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг