Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада «заправка» эгаси бесабаб калтакланди

Фарғонада «заправка» эгаси бесабаб калтакланди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 4 июль куни соат 20:30 да 21 ёшли Х.Ш., 24 ёшли Б.Р. ва Ж.Ш.лар бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир фуқарони дўппослашди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Қайд этилишича, улар Ўзбекистон тумани Дўстларобод қишлоғида жойлашган 38 ёшли Ш.Ф. га тегишли бўлган АЁҚШга келишиб, ҳеч бир сабабсиз фуқаро Ш.Ф. ни танасининг турли жойларига уриб-дўппослаб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Натижада тан жароҳати олган Ш.Ф. туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Иштирокчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг