Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Gentra»нинг қарама-қарши йўлга чиқиши аянчли якун топди

«Gentra»нинг қарама-қарши йўлга чиқиши аянчли якун топди

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида бугун, 27 ноябрь куни соат тахминан 14:30 да мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Китоб туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «Gentra» М39 халқаро автомобил йўлининг 1269 км.га етганда олдиндаги автобусни қувиб ўтиш мақсадида чап томонга қарама-қарши йўналишга чиққан. Оқибатда туманнинг «Отқамар» маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «KamAZ»  билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида «Gentra» йўловчилари Ж.П. ва З.П. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи эса тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш уйига жавоб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг