Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда юк машинаси ухлаб ётган ишчиларни босиб кетди, 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда юк машинаси ухлаб ётган ишчиларни босиб кетди, 15 киши ҳалок бўлди

Фото: «BBC News»

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида юк машинаси йўл четида ухлаб ётган ишчиларни босиб кетиши натижасида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таянган ҳолда «BBC News» хабар бермоқда.

Юк машинаси трактор билан тўқнашгандан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган. Aвтомобиль босиб кетган ишчилар Ражастан штатидан келган муҳожирлар эканлиги айтилмоқда. Уларнинг олти нафари тирик қолган, улар турли даражадаги жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Мамлакат бош вазири Нарендра Моди Twitterда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. У ҳодисани фожиа деб атади ва жароҳат олганларнинг тезроқ тузалиши учун ибодат қилаётганини айтди.

«BBC News» хабарига кўра, Ҳиндистон шаҳарларида ишчилар ўзларини хавф остига қўйиб кўпинча пиёдалар йўлакчасида ётиб ухлашади. Устига-устак, Британия канали ўтган йили 16 киши юк поездининг ғилдираги остида ҳалок бўлганлиги ҳақидаги воқеани ёдга солди: улар темир йўлда тунаб қолишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг