Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳовлимиздаги ер қаърида ғалати ҳодиса бўлмоқда»

«Ҳовлимиздаги ер қаърида ғалати ҳодиса бўлмоқда»

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевга Тошкент вилояти, Бўка тумани, Янгиқўрғон МФЙдан мурожаат келиб тушган.

«Бизни яшаб турган ҳовлимиздаги ер қаърида ғалати ҳодиса бўлмоқда. Ер қаърида нимадир силкинади. Мурожаат қилмаган ташкилот қолмади. Уйларимиз деворлари ёрилиб кетди», дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, бу ҳолат 2020 йилдан бери бўлади. Туман ҳокимлиги, вилоят мутасаддилари келиб кетганига бир йил бўлган. Жавоб эса йўқ.

«Кейин ўзимиз Сейсмология институтига қўнғироқ қилдик. Улар келди ва бир ускуна қўйди, ер қаърида нимадир борлигини айтишди. Бунга ҳам бир йил бўлди.

Яқинда яна ер силкиниши яна бошланди. Сейсмология институтига яна қўнғироқ қилдик. Улар кенг қамровли текшириш керак дейишди. Лекин туман раҳбарлари бу бўйича ҳаракат қилишмаяпти. Шу масалада ёрдам сўраймиз», дейди мурожаатчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг