Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ит жамоани голдан сақлаб қолди (видео)

Ит жамоани голдан сақлаб қолди (видео)

Скриншот

Аргентина футбол бўйича чемпионатининг учинчи дивизиони ўйинларидан бирида ғалати воқеа содир бўлди: «Хувентуд Унида Гуалегуайчу» ва «Дефенсорес де Бельграно де Вилья Рамальо» жамоалари ўртасида кечган баҳсда кутилмаганда майдонга югуриб чиққан ит дарвозага кириб кетаётган голни йўққа чиқарди. Бу ҳақда «UCSG TV» телекомпанияси хабар берди.

Видеодан кўриниб турибдики, дарвозабон тўпни майдоннинг иккинчи ярмига узатиб бермоқчи бўлган, бироқ рақиб оёғига теккан тўп қайтиб тўппа-тўғри дарвозага кириб кета бошлаган. Дарвоза олдидан шитоб билан чопиб ўтаётган ит эса «охирги ҳимоячи» вазифасини бажариб берди.

Тўғри, гол барибир ҳисобга олинмасди, рақиб дарвозабонга нисбатан қоидани бузганди, бироқ камдан-кам кузатиладиган воқеа мухлисларни бефарқ қолдирмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг