Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда 130 бош зотдор қўй қутқарилди

Жиззахда 130 бош зотдор қўй қутқарилди

Фото: ФВВ

Куни кеча соат 17:20да Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи «Навбаҳор-Учтепа-Жиззах» йўналишида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Юк машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўл четига чиқиб, ағдарилган. Ҳодисада ҳайдовчига жароҳат етмаган, аммо, юк машинада зотдор қўйлар қолиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида юк автомобилининг тиркамаси махсус ускуналар ёрдамида очилиб, 130 бош зотдор қўй қутқарилди. Афсуски, йўл транспорт ҳодисасида ушбу ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг