Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда суиқасд. Бош прокуратура баёнот берди

Жиззахда суиқасд. Бош прокуратура баёнот берди

Фото: «baku.news»

Шу йилнинг 20 октябрь куни кечаси Жиззах вилоятида ов қуролидан фойдаланилган ҳолда инсон ҳаётига суиқасд қилинди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, вилоятнинг Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалласида фуқаро Зафар И. (1979 й.т.) фуқаро Ёрқин Б. (1999 й.т.) ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашгани ортидан МС-2112 русумли ов қуролини олиб, уларга қарата 6 маротаба ўқ узган.

Бунинг натижасида кимга қай даражада жароҳат етгани ҳақида баёнотда маълум қилинмаган.

Маълум қилингани шуки, мазкур ҳолат юзасидан 21.10.2019 йилда Ш.Рашидов тумани прокуратураси томонидан Зафар И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб,  процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг