Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахдаги мактаб биносида ёнғин содир бўлди

Жиззахдаги мактаб биносида ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 11 феврал куни Жиззах шаҳридаги мактаб биносида ёнғин келиб чиқди. ФВВ томонидан маълум қилинишича, ёнғин бартараф этилган.

Шу куни, соат 12:02да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 7 дақиқада воқеа жойига етиб борди ва қисқа муддатда ёнғин бартараф этилди.

Ёнғин натижасида бир нечта парта ва юмшоқ мебель (диван) ёниб зарарланган. Ҳодиса юзасидан жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг