Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Катта Фарғона каналида бола қидирилмоқда

Катта Фарғона каналида бола қидирилмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида каналга тушиб кетган 13 ёшли бола қидирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб «unews.uz» хабар берди.

Вазирлик ахборотига кўра, Ўзбекистон тумани «Беруний» МФЙ Aлишер Навоий кўчасида яшовчи 2008 йилда туғилган йигит тумандаги «Намуна» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетган.

Ҳозирда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида Катта Фарғона каналида чўкиб кетган йигитнинг жасади 74 кун ўтиб топилгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг