Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Китобда «Нексия» ағдарилиб кетди, ҳайдовчи вафот этган

Китобда «Нексия» ағдарилиб кетди, ҳайдовчи вафот этган

27 март куни Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида фуқаро Ж.Т. бошқарувида бўлган «Нексия» автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотади ҳамда ағдарилиб кетиб, ЙТҲни содир этади.

Натижада ҳайдовчи Ж.Т «бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши» билан тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилади, аммо шифокорларнинг тезкор ҳаракатларига қарамасдан олган тан жароҳатлари туфайли оламдан кўз юмади.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг