Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кучли шамол томоша чархпалагини айлантириб юборди — Италия (видео)

Кучли шамол томоша чархпалагини айлантириб юборди — Италия (видео)

Иллюстратив фото

Қурғоқчиликлардан сўнг Италияга бўрон ва ёмғирли булутлар ёпирилди. Тосканада юз берган шамоллнинг кучи томоша чархпалагини айлантириб юборди.

Воқеа Пьомбино коммунасидаги истироҳат боғида юз берди. Бу Тосканадаги Ливорнодан кейинги ўринда турувчи 33,5 минг киши яшовчи металлургияга ихтисослашган порт-шаҳар. Шамол кучлилиги боис одамлар уйларига қочиб киришган, видео дераза ойнасидан олинган.

Тасвирда чархпалак жуда тез айланаётганини кўриш мумкин, айрим қисмлари учиб кетган. Хабарларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг