Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Malibu»да ноодатий гиёҳванд восита аниқланди

«Malibu»да ноодатий гиёҳванд восита аниқланди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 12 ноябрь куни соат тахминан 20:30 да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари Чилонзор тумани 19-мавзеда хизмат олиб бораётган вақтида «Истанбул» дўкони олдида фуқаро 30 ёшли Ойбек Д. ўз бошқарувидаги «Malibu» русумли автомашинада ўзини шубҳали тутганлиги сабабли унинг ёни ва бошқарувидаги автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти қайд этишича, автомашина олд йўловчи ўриндиғида полиэтилен пакет ичида кўк рангли кукунсимон модда ва 5 дона ҳар хил рангли пластмасса найчалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида, фуқаро Ойбек Д.дан олинган модда таркибида гиёҳванд восита «пирролидиновалерофенон» мавжуд бўлиб, унинг оғирлиги 0,25 граммни ташкил этиши, 5 дона пластмасса найчаларда ҳам «пирролидиновалерофенон» излари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан Ойбек Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ойбек Д. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг