Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марғилонда «Дамас» ҳайдовчиси бахтли тасодиф туфайли тирик қолди (видео)

Марғилонда «Дамас» ҳайдовчиси бахтли тасодиф туфайли тирик қолди (видео)

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 июнь куни соат 04:25ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Мустақиллик ва Ал-Фарғоний кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи 1980 йил туғилган А.Й. «Дамас» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида светофорга бориб урилган.

Расмий хабарга кўра, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видеода ағдарилиб кетган автомобилдан ҳайдовчи отилиб чиқиб кетганини, жароҳат олса-да, жони омон қолганини кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг