Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ ходимига «калла қўйилган» видеога расмий муносабат билдирилди

МИБ ходимига «калла қўйилган» видеога расмий муносабат билдирилди

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда «Яна МИБ ходими калтак еди» сарлавҳаси билан видео тарқалди.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси аниқлик киритишича, МИБ Юнусобод туман бўлими иш юритувида  фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 10.03.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор фуқаро Б.Р. дан ундирувчи Д.М. қизи фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ҳамда ушбу суднинг 23.03.2021 йилдаги ижро варақасига асосан фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам – 1/4 баравари миқдорида моддий таъминот ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Мазкур алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати юзасидан жорий йилнинг 27 февраль куни  қарздор фуқаро Б.Р. бўлим давлат ижрочиси А.Носиров томонидан  Бюронинг Юнусобод туман бўлимига чақиртирилган ва қарздор фуқаро давлат ижрочисидан алимент ҳамда моддий таъминот пулларини ҳисоблаб беришни сўраган.

Давлат ижрочиси  қарздор Б.Р. дан алимент ҳамда моддий таъминот пулларини тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат сўраганда, тақдим қилишдан бўйин товлаган.

Шундан сўнг, Бюронинг Юнусобод туман бўлими биноси ташқарисида фуқаро Б.Р. давлат ижрочисига ҳақоратли сўзлар ишлатиб, қўпол муомалада бўлган ва боши билан унга зарба берган, вазиятни бартараф этиш мақсадида, бўлим давлат ижрочиси Ш.Абдукаримов қарздор Б.Р ва А.Носировни ажратган.

Ҳолатни ўрганиш даврида, фуқаро Б.Р. давлат ижрочига нисбатан қўпол муомалада бўлганлигини тан олиб, ундан кечирим сўраган, ўз навбатида, давлат ижрочиси А.Носиров ҳам унга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, ўзаро ярашганлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг