Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвадан Бухорога учган самолётнинг шассиси ёпилмай қолди

Москвадан Бухорога учган самолётнинг шассиси ёпилмай қолди

Фото: «VisualRian»

Москвадан Бухорога учган Sukhoi SuperJet-100 (SSJ-100) самолёти, шассиси ёпилмай қолгани ҳақидаги сигналдан сўнг, Внуково аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.

«Аэрофлот» компаниясига қарашли ушбу самолёт Москва вақти билан 7 май соат 20:00 да парвоз қилганди. Шассиси ёпилмай қолганидан сўнг, қўнишни амалга ошириш учун, самолёт ёнилғисини ёқиб тугатиш мақсадида икки соат Подмосковье ва Янги Москва осмонида учиб юрган.

ТАСС хабарига кўра, шундан сўнг самолёт Внуково аэропорти учиш-қўниш йўлагига қўнишга тайёрланган. Биринчи уриниш омадсиз чиқди. Иккинчи марта айланиб келган самолёт ерга эсон-омон қўндирилган.

Агарда шассида носозлик юз бермаганида SSJ-100 самолёти 3 соат ва 55 дақиқадан сўнг Бухорога қўниши керак эди. Энди ушбу рейс йўловчилари захира самолётда Бухорога учишади, дейилади хабарда.

Маълумот: Sukhoi Superjet 100 — Россияда ишлаб чиқарилган, яқин магистрал учун мўлжалланган, тор фюзеляжли йўловчи самолётлари бўлиб, 87 нафардан 108 нафаргача йўловчини 3 050 дан 4 600 километргача масофага элтишга мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг