Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудҳиш ЙТҲда 4 инсон ҳалок бўлди

Мудҳиш ЙТҲда 4 инсон ҳалок бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2023 йил 8 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани «Омонқўтон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1121 км.да мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси «Ургут-Қарши» йўналиши бўйлаб ҳарактланиб, бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган «Камаз» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 йўловчилари олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, «Камаз»  русумли автомашинаси ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 8 июнь куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг