Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманган ИИБ аҳолини огоҳлантирди

Наманган ИИБ аҳолини огоҳлантирди

Фото: ИИБ

Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси аҳолини вилоятнинг айрим туманлардаги дам олиш масканларига вақтинча бормаслик ҳақида огоҳлантирди.

«Ҳурматли ҳамюртлар! Косонсой туманида юзага келган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг тоғли ҳудудига сел келгани ва бунинг оқибатида бир неча фуқаролар жабр кўрганини маълум қиламиз. Шу боисдан Наманган вилояти ИИБ барча фуқаролар ва ҳаракат иштирокчиларидан  зарур иш бўлмаган тақдирда Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликни тавсия этади.

Табиий ҳодисаларга бефарқ қарамай, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг!», дейилади вилоят Ички ишлар бошқармаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки расмий маълумотга кўра, Косонсойдаги сел оқибатида 8 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг