Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган: ўғри қўшни аёл бўлиб чиқди

Наманган: ўғри қўшни аёл бўлиб чиқди

Чуст туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Аризада 4 июль куни номаълум шахс унинг ҳовлисига кириб, қайнонасига тегишли бўлган сумкани ичидан пластик карта ҳамда  пулларни ўғирлаб кетганини баён қилиб, чора кўришни сўраган.  

Қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, аризачининг бир девор қўшниси бўлган 1986 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва холислар иштирокида ундан далилий ашёлар олинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг