Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 6 инсоннинг ўлимига сабаб бўлган аянчли ҳолат бўйича суд ҳукми ўқилди

Наманганда 6 инсоннинг ўлимига сабаб бўлган аянчли ҳолат бўйича суд ҳукми ўқилди

Бундан 5 ой аввал, ўтган йилнинг 16 декабрь куни Наманган шаҳри И.Каримов – Истиқлол кўчалари кесишмаси яқинида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.

Ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. MAN русумли автомашинасида меъёрдан ортиқ юк билан боқарувни йўқотиб, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia устига ағдарилиб тушганди.

Натижада олти киши – Nexia ҳайдовчиси (42 ёш), ҳайдовчининг хотини (39 ёш), ҳайдовчининг фарзандлари (13 ва 10 ёш) ва йўловчилар (34 ва 7 ёш) ҳодиса жойида вафот этишганди.

Инсонлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди томонидан ҳайдовчи А.А.га нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг