Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда «Малибу-2» сабаб танишини ўлдириб қўйди

Наманганда «Малибу-2» сабаб танишини ўлдириб қўйди

Наманган вилоятининг Норин туманида фуқаро ўзининг танишини олди-берди низоси сабаб пичоқлаб ўлдириб қўйди.

Вилоят прокуратураси хабарига кўра, Норин тумани, «Қозоқовул» МФЙда яшовчи Д.Т. ўзига тегишли бўлган «Малибу-2» русумли автомашинасини 2022 йилнинг июль ойида Норин тумани, «Шўрариқ» МФЙда яшовчи С.Т. га ўзаро келишувларига асосан сотиб, шу куни пулнинг бир қисмини олган ва қолган қисмини кейинчалик олди-берди қилишга келишишган.

С.Т.  келишилган пулни ўз вақтида бермаганидан сўнг, Д.Т. пулни олиш мақсадида жорий йилнинг 30 сентябр куни С.Т. билан учрашган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолишган ва хўжалик пичоғи билан Д.Т. нинг ҳаёти учун муҳим бўлган тана қисмига бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.

Д.Т. шифохонага олиб борилиб зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамай, шифохонада вафот этган.

Жорий йилнинг 1 октябр куни Норин туман прокуратураси томонидан фуқаро С.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг